Массачусетс технологиялар институти олимлари томонидан яратилган қурилма FingerReader дея номланади. У кўзи ожизлар ўқишига кўмак беради, дейилади «РИА Новости» хабарида.
Қурилмани ишлатиш учун уни кўрсаткич бармоққа тақиш ва ўқиш зарур бўлган матнни кўрсатиш керак бўлади ва қурилма матнни овоз чиқариб ўқий бошлайди. Қурилмада ўрнатилган кичик камера матнни аниқлаш ва ўқишда ёрдам беради.
Қурилма узук шаклида бўлиб, босма ёзувдаги китобларни ўқий олади ва бир қанча тилларни таржима қилади. Агар камера қаршисида бўш вароқ ёки китоб бўлмаган жой чиқиб қолса, қурилма вибрация билан фойдаланувчини огоҳлантиради.
Изоҳ (0)