6 июль кечга келиб, Исроил армияси Ғазо секторидаги «Ислом жиҳоди» радикал гуруҳи инфратузилмасига зарба берди, дея хабар беради Euronews. Фаластинликлар маълумотига кўра, ҳужум натижасида икки киши ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, бундан 1 ҳафта аввал фаластинликлар 18 та ракета билан Исроилнинг жанубий ҳудудларига ҳужум қилган эди.
Отишмалар Қуддусда Муҳаммад Абу Ҳдейр исмли ўспирин араб ўлдирилганидан буён давом этмоқда. Исроил ҳукумати ўспирин йигитни ўлдирганликда гумон қилиб, олти яҳудийни қўлга олган.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Исроил жамиятида қотилларга жой йўқлиги ва улар, албатта, қонун олдида жавоб беришини, айнан шу жиҳат билан Исроил ўзининг «қотиллар миллий қаҳрамонлардек улуғланадиган» қўшниларидан ажралиб туришини айтди.
Изоҳ (0)