LG компаниясининг сўнгги инновациялари бири бўлган — LG G3 смартфони юқори қувватли техник асосларга эга бўлиб, унда жаҳонда биринчи бўлган, диагонали 5,5 дюймли Quad HD дисплей мавжуд. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Дисплей- IPS технологияси бўйича ишланган ва 2560 х 1440 нуқталар аниқлигига эга
- Диагонали 5,46-дюймли ва пиксельлар зичлиги ҳар бир квадрат дюймга 538 нуқтадан иборат
- Унинг ўлчами HDдан тўрт баробар ва Full HD дан деярли икки баробар катта
- Экран ҳимоя учун олеофоб қопламали чиниқтирилган ойна билан қопланган
- OIS+ ва лазерли фокусга эга 13 MP модулдан иборат
- Технология G3 га ёруғлик етарли бўлмаган тақдирда ҳам, тасвир объекти ва камера оралиғидаги масофани махсус лазер нури орқали тасвирга олиш имконини беради
- OIS+ тасвирнинг оптик стабилизатори туфайли эса кадрдаги объект юқори тезликда ҳаракатланаётган бўлса ҳам сурат жуда аниқ чиқади.
- Янги смартфон 2,5 Ggs такт частотали машҳур Qualcomm Snapdragon 801 процессорига асосланади
- Процессор машҳурликда ўзидан қолишмайдиган Адрено 330 график ядросидан қувват олади
- Оператив хотира ва қурилмага уланган тўплагич ҳажми икки турда: медиафайллар учун 2 GB RAM ва 16 GB кенгликка ёки 3 GB оператив ва 32 GB хотирага эга бўлиши мумкин
- Флеш-хотира ҳажмини MicroSD хотира карталари ҳисобига кенгайтириш ҳам мумкин
- Аппарат Android 4.4.2 KitKat оператив тизим бошқарувида ишлайди.
Дизайн ва эргономика
- Нозик ингичка ён чизиқлар унга нафислик бахш этади
- Металлашган текстура эффектини берувчи сўнги урфдаги жилосиз қоплама бу кўринишни тўлдириб туради
- Қоплама бармоқ излари ва майда шикастланишларга чидамли
- Ингичка чизиқли ромлари ва эгик шакли туфайли шундай катта дисплей учун корпус жуда ихчам кўринади.
Изоҳ (0)