Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос 3 июль куни чорак финал босқичидаги Колумбия—Бразилия учрашуви муносабати билан шу куни аҳолининг тушдан кейин ишдан озод этилиши ҳақида эълон қилди деб хабар берди ИТАР-ТАСС.
Учрашув Бразилиянинг Форталеза шаҳридаги «Кастелао» стадионида Колумбия вақти билан 15:00 (Тошкент вақти билан 5 июль 01:00)да бошланади. Президент фармонига биноан иш куни 13:00 га қадар давом этади.
Колумбияда биринчи гуруҳ босқичида Греция устидан 3:0 ҳисоби билан қозонилган ғалабани нишонлаётганда 10 киши ҳалок бўлган. Шу сабабли президент халққа мурожаат қилиб, учрашувни ортиқча ғавғоларсиз кузатиб боришга чақирди.
Манбада келтирилишича, Хуан Мануэль Сантос Колумбия—Бразилия учрашувини Форталеза шаҳрида томоша қилади.
Изоҳ (0)