Германиялик Богдан Ионескудан велосипедида қўл тормозларидан бирининг йўқлиги учун жарима сифатида 25 евро ундириб олинди, деб хабар берди The Telegraph.
Германиядаги йўл ҳаракати қоидаларига кўра, ҳар бир велосипед икки қўл тормози билан таъминланган бўлиши керак. Богдан Ионескни тўхтатган полиция ходими уни мазкур қоидани бузишда айблаб, 25 евро тўлашга мажбур қилди.
Ионеску жазони адолациз деб баҳолаб, судга мурожаат қилди. Уч ойдан сўнг шикоят ўринли деб топилгач, полиция ходимлари Богдандан узр сўрашга ва жарима учун тўланган маблағни қайтаришга мажбур бўлди.
Изоҳ (0)