Эвглена деб аталувчи сув ўтларидан тайёрланган ёқилғи асосида ишловчи автобуслар Япониянинг Фудзисава шаҳрида қатнай бошлади. Автобуслар ҳар куни 22 бор қатновни амалга оширмоқда, деб хабар берди «РИА Новости».
Ёқилғини Isuzu ва Euglena компаниялари биргаликда ишлаб чиққан бўлиб, улар июнь ойи сўнгида ҳамкорликда иш олиб бориш учун шартнома имзолади. Унга кўра, 2018 йилга қадар 100 фоиз сув ўтлари асосида ишловчи двигательлар ишлаб чиқарилади. Ҳозирда ушбу ўсимликнинг ёқилғидаги ҳиссаси бир фоизни ташкил этади.
Изоҳ (0)