ФИФА ташкилоти Италия — Уругвай терма жамоалари ўртасидаги ўйиндаги Суарес билан Кьеллини ўртасидаги тўқнашувни синчиклаб текшириб чиқади, дея хабар берди Uff.uz Sport-express.ru маълумотига таяниб.
«Биз ўйин инспекторининг расмий ҳисоботини кутяпмиз. Шундан кейин барча керакли материалларни йиғиб, ўша эпизодни ўрганиб чиқамиз», — деди ФИФА вакили.
Эслатиб ўтамиз, Суарес Италияга қарши майдонга тушганида рақиби Жоржо Кьеллинини тишлаб олган.
ФИФА Тартиб-интизом қўмитасининг Кодексига мувофиқ, рақибни тишлаганлик учун энг катта жазо 24 та ўйинга дисквалификация қилиш ҳисобланади.
«Мен ўша эпизодни бир неча марта телевизор орқали томоша қилдим. Шубҳасиз, Суарес – фантастик ўйинчи. Аммо унинг хулқи қаттиқ танқидга муносиб. ФИФА бу ишни яхшилаб ўрганиб чиқиб, футболчини қатъий жазолаши керак», — деди ФИФА ҳакамлар қўмитаси бошлиғи Жим Бойс.
Изоҳ (0)