Apple компаниясининг Хитойдаги етказиб берувчилари 2014 йилнинг июлидан iPhone’нинг икки янги моделини оммавий равишда ишлаб чиқаришни бошлайди, дея хабар беради «Кун» Bloomberg ахборот агентлиги маълумотига асосланиб.
Қайд этишларича, Apple экран диагонали аввалгиларига нисбатан каттароқ бўлган икки янги смартфонни тақдим этишни режалаштирмоқда.
Смартфонлардан бирининг диагонали 4,7 дюйм, бошқасиники эса — 5,5 дюймга тенг бўлиб, Apple’нинг ҳозирча сўнгги смартфони — iPhone 5s’нинг экран диагонали 4 дюймга тенг.
Тахминларга кўра, Apple’нинг янги қурилмалари сентябрдан савдога чиқарилиши мумкин.
Манбаларнинг маълум қилишларича, iPhone’нинг янги модели аввалгиларига нисбатан ингичкароқ ва нисбатан айланароқ кўринишга эга бўлади.
Изоҳ (0)