Бразилияда ўтказилаётган Жаҳон чемпионатида 17 июнь куни бўлиб ўтган Нигерия—Эрон учрашувида ҳисоб очилмаган бўлса-да, Одемвингие 21 июнь, шанба куни «F» гуруҳининг иккинчи тур учрашувида Босния ва Герцеговинага қарши тўп суриб, ўйиннинг 29-дақиқасида ягона гол муаллифига айланди. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар берди.
Нигерия терма жамоасида тўп сурадиган 32 ёшли Питер Одемвингие Тошкент шаҳрида туғилган. Одемвингиенинг отаси Тошкентда ўйнаган нигериялик футболчи, онаси эса татар бўлган.
Қизиғи, ушбу гол Ўзбекистонда туғилган футболчининг Жаҳон чемпионатларида урган биринчи голи бўлиши мумкин. Бу ҳақда @futbolsacountry твиттери қуйидагича твит қолдирган:
https://twitter.com/FutbolsaCountry/status/480480197100052480
Хўш, нигериялик Питер Одемвингиенинг шанба куни киритган голи Ўзбекистонда туғилган футболчининг Жаҳон чемпионатларида урган биринчи голими?
Ўзбекистонда туғилган футболчи Жаҳон чемпионатларида аввал гол киритган-киритмаганлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)