АҚШ президенти Барак Обама маъмуриятининг фикрича, Ироқ бош вазири Нури ал-Маликий мамлакатнинг сунний озчилиги билан муросага кела олмайди ва шу сабаб истеъфога чиқққани маъқул. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда, деб ёзади «Кун».
WSJ манбаларининг маълум қилишича, расмий Вашингтон Ироқ сиёсий партиялари ал-Маликий иштирокисиз янги ҳукумат шакллантириши керак, деб ҳисоблайди.
WSJ’нинг дипломатларга асосланиб ёзишича, АҚШ Ироқнинг ҳозирги бош вазирига ёрдам бермаслиги учун янада кўпроқ конгрессмен ва сенаторлар, шунингдек, уларнинг араб мамлакатларидаги иттифоқчилари (улар орасида БАА ва Саудия Арабистони ҳам бор) Оқ уйга босим ўтказмоқда.
АҚШ Сенатининг разведка масалалари бўйича қўмитаси раиси Даенн Файнстейннинг сўзларига кўра, «агар Ироқда қандайдир натижага эришиш мақсади бўлса, у ҳолда ал-Маликий ҳукумати истеъфога чиқарилиши керак».
Бундан ташқари, WSJ’даги мақолада қайд этилишича, АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали вакиллари ўзларининг ошкора ва очиқ мурожаатларида Ироқ бош вазири ша’нига тобора кўпроқ танқидлар ёғдирмоқда.
Изоҳ (0)