Грециянинг Кавала шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида шахматнинг блиц йўналиши бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Исломбек ва Жавоҳир Синдоровлар Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб, олтин медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Нуфузли мусобақанинг етти ёшгача бўлган шахматчилар баҳсида иштирок этган Исломбек тўққиз партиянинг саккизтасида ғалаба қозониб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, тўққиз ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ўз иқтидорини намойиш этган Жавоҳир етти ғалаба ва икки дуранг билан олтин медаль соҳиби бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ака-ука Синдоровлар рапид – тезкор шахмат бўйича Грециянинг Кавала шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам олтин медалларни қўлга киритган эди.
Изоҳ (0)