Тош кўтариш бўйича кўп карра жаҳон чемпиони, андижонлик Муҳтарама Алиева Францияда бўлиб ўтган жаҳон биринчилигида ғолиб бўлди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Францияда ўтказилган тош кўтариш мусобақаларида жаҳоннинг 30 дан ортиқ давлати вакиллари ғолиблик учун баҳс олиб борди. Ана шу мусобақада 60 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Муҳтарама Алиева энг юқори натижага эришди ва еттинчи бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
– Номдор ва кучли спортчилар иштирок этган мусобақада ғолиб чиқиш осон кечгани йўқ, – дейди у. – Бунда жиддий тайёргарлик кўрганим, муайян тажриба ва маҳорат менга асқатди.
Изоҳ (0)