Жаҳон чемпионатининг 1-туридан ўрин олган сўнгги ўйинлардан бири Россия билан Жанубий Корея учрашуви жуда катта иштиёқ билан кутилмоқда. «ИТАР-ТАСС» мухбири Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг бу борадаги фикрлари билан қизиқди.
— Жанубий Кореянинг кучли томони — пухта тайёргарлик ва ўйинни яхши ташкил қилишида, деб биламан. Бу гаплар ҳозирги ҳолатга ҳам тегишли. Кореяликлар рақибга қарши қаттиқ босим уюштиришади ва уларга имкон бермасликка уринишади. Россия терма жамоаси тўпни назорат қилиб, рақибни югуртиришга ҳаракат қилса, муваффақият қозонади. Россия таркибида техник ва ақлий жиҳатдан кучли футболчилар етарлича, — деди Қосимов.
— Термамиз билан ўйинда Корея сафида кореялик Крауч лақабини олган Ким Шин Вук эсда қолган, — дея давом этди мураббий. — Шунингдек, 2012 йилда Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлган Ли Гюн Хонинг ўйини ҳам ёқади. Ҳимоя эса, гарчи Европада ўйнайдиган легионерлар бўлса ҳам, корейсларнинг муаммосидир.
Изоҳ (0)