Мисрда янги ҳукумат мамлакатнинг янги сайланган президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий олдида қасамёд қилди, дея хабар берди «Кун» Reuters ахборот агентлиги маълумотига таяниб.
Хабар беришларича, ИИВ ва Мудофаа вазирлиги раҳбарлари ўз ўрнини сақлаб қолган. Ташқи ишлар вазирлигига раҳбарлик қилувчи дипломат эса ўзгарган.
Аввалроқ, Миср бош вазири Иброҳим Махлаб янги президент – Абдулфаттоҳ ас-Сисий ўз ваколатларини бажаришга киришиши муносабати билан ҳукумат истеъфога чиқишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)