Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жаҳон чемпионатининг «Б» гуруҳидан ўрин олган Чили—Австралия терма жамоалари иштирокидаги ўйинда жанубий америкаликлар 3:1 ҳисобида ғалабага эришди, деб хабар берди Uff.uz.

Фото: fifa.com

Фото: fifa.com

Ўйиннинг 12-дақиқасида Алексис Санчес гол киритиб, терма жамоасини олдинга олиб чиқди. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас австралияликлар яна битта гол ўтказиб юборди. 35-дақиқада Австралия терма жамоаси аъзоси Тим Кейхил ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлим бошида Австралия яна битта гол киритиб, ҳисобни тенглаштирди. Аммо ҳакам бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. Такрорий вазият ҳакам ҳақ эканини кўрсатди.

Босежур учрашувда терма жамоаси ишончли ҳисобда ғалаба қозонишини таъминлаб берувчи голни киритди. Ушбу ғалабадан кейин Чили ўз гуруҳида иккинчи ўринга кўтарилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Дунё
Қозоғистонда икки яшар бола 11 та магнитни ютиб юборди (фото)