Жаҳон чемпионатининг «Б» гуруҳидан ўрин олган Чили—Австралия терма жамоалари иштирокидаги ўйинда жанубий америкаликлар 3:1 ҳисобида ғалабага эришди, деб хабар берди Uff.uz.
Ўйиннинг 12-дақиқасида Алексис Санчес гол киритиб, терма жамоасини олдинга олиб чиқди. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас австралияликлар яна битта гол ўтказиб юборди. 35-дақиқада Австралия терма жамоаси аъзоси Тим Кейхил ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлим бошида Австралия яна битта гол киритиб, ҳисобни тенглаштирди. Аммо ҳакам бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. Такрорий вазият ҳакам ҳақ эканини кўрсатди.
Босежур учрашувда терма жамоаси ишончли ҳисобда ғалаба қозонишини таъминлаб берувчи голни киритди. Ушбу ғалабадан кейин Чили ўз гуруҳида иккинчи ўринга кўтарилди.
Изоҳ (0)