Тошкентдаги Абдулла Қодирий ва Шайхонтоҳур кўчалари кесишмасида икки поғонали транспорт чорраҳаси қурилиши бошланди. Қурилиш ёз охиригача битиши режалаштирилган. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар берди.
Айни пайтда қурилишга тайёргарлик ишлари бормоқда. Бўлажак кўприк йўл ҳудудида дарахтлар кесилди, пиёдалар хиёбонининг бир қисми йиғиштирилди, суғориш тизими демонтаж қилинмоқда.
Нашрнинг маълум қилишича, ушбу қурилиш Ўзбекистон пойтахтида автомобиль транспорти ҳаракатини яхшилаш, жумладан янги чорраҳа ва йўллар қуриш бўйича йирик лойиҳанинг бир қисмидир.
Изоҳ (0)