Буюк Британия қироличаси Елизавета Иккинчи қироллик Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини билдирди. Бу ҳақда Лондондаги Украина институтига асосланиб «УНН» хабар бермоқда.
«Кун» маълумотларига кўра, қиролича бу борадаги тегишли баёнотни Буюк Британия парламентининг навбатдаги сессияси очилишига бағишланган йиллик анъанавий нутқида берган.
«Бирлашган Қироллик Европа чегараларида тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, ҳудудий яхлитлик, суверенитет ва халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишга асосланган Украина ва Россия ўртасидаги муносабатларни барқарорлаштириш учун барча чораларни ишга солади», — дея қайд этди қиролича.
Изоҳ (0)