Испаниянинг янги қироли Фелипе VI 19 июнь куни тахтга ўтиради. Буни депутатлар конгресси (испан парламентининг қуйи палатаси) раиси Хесус Посада тасдиқлади, дея хабар берди «ИТАР-ТАСС».
Мамлакат парламентида бўлиб ўтадиган тож кийдириш маросимида Фелипе VI қасамёд қилиб, «ўз вазифаларини масъулият билан бажариш, конституция ва қонунларга риоя қилиш ҳамда Испания фуқаролари ва автоном вилоятлари ҳуқуқларини ҳурмат қилиш»га онт ичади.
Янги қиролга ҳарбий эҳтиром кўрсатилади, шу сабабли у ҳарбий кийимда бўлади.
Испания монархияси тарихида илк маротаба янги қиролнинг тахтга ўтириши диний маросимсиз ўтказилади. Шунингдек ушбу тадбирга хорижлик меҳмонлар ҳам таклиф қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Испаниянинг амалдаги қироли Хуан Карлос Итахтдан воз кечишга қарор қилган эди. Унинг ўрнини ўғли Фелипе VI эгаллайди.
Изоҳ (0)