Башар Асад ҳукумати Дамашқ атрофидаги исёнчилар билан тинчлик сулҳини имзолаши мумкин. «ИТАР-ТАСС»нинг хабар беришича, бу исёнчилар назорати остида қолаётган ҳудудда сақланаётган кимёвий қуролларнинг сўнгги партиясини олиб чиқиш учун амалга оширилади, деб ёзади «Кун».
БМТ ва Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот (КҚТТ)нинг махсус мувофиқлаштирувчиси Сигрид Каагнинг маълум қилишича, агар исёнчилар билан келишиш имкони бўлмаса, Сурия ҳукумати кимёвий қуролларни баҳсли ҳудуддан олиб чиқиш учун армияни ишга солиш эҳтимолини ҳам рад этмаяпти.
«Ҳукумат вакилларининг бизга маълум қилишларича, улар масалани ҳарбий йўл билан ҳал қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда, шунингдек, ҳудудий сулҳ имзоланишига ҳам умид қилмоқда», — деди Кааг.
«Исёнчилар нафақат кимёвий қуролларнинг олиб чиқилишига имкон беради, шу билан бирга аҳолига ҳам ёрдам қўлини чўзишларига ишончим комил. Шунингдек, бутун ҳудуд хавфсизлигига ҳам ижобий таъсир қилди», — дея қўшима қилди Кааг.
Кааг хонимнинг маълум қилишича, Дамашқ чеккасидаги 2-Объект деб аталадиган ҳудудда биринчи ва иккинчи категорияга оид кимёвий қуроллар сақланаётган 16 та контейнер бор.
Бу Сурия Араб Республикаси ихтиёрида бунгача бўлган жами кимёвий қуролларнинг 7,2 фоизини ташкил этувчи заҳарловчи моддаларнинг сўнгги партияси ҳисобланади.
БМТ-КҚТТ миссияси раҳбарининг қайд этишича, Сурия ҳукумати кимёвий қуролларни олиб чиқишни кечиктиришга уринаётгани ҳақидаги хабарлар иғводан бошқа нарса эмас.