Хонанда Феруза Жуманиёзованинг лицензияси яна олиб қўйилди, деб хабар бермоқда «Sayyod» «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг расмий маълумотига таяниб.
«Хонанда Феруза Жуманиёзова томонидан лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар мунтазам равишда бузиб келинганлиги сабабли, бирлашманинг 2013 йил 13 августдаги МР-15-сон буйруғи асосида берилган АЖ-3937-рақамли лицензиянинг амал қилиши 2014 йил 3 июндан тугатилди», — дейилади «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси расмий билдиришида.
«Sayyod»нинг маълум қилишича, Феруза Жуманиёзованинг лицензиядан маҳрум қилинишига «Ўзбекнаво» томонидан ташкил қилинган тадбирларда иштирок этмаслиги ва ўрнатилган тартиб-қоидаларга риоя қилмаслиги сабаб бўлган.
«Жорий йилнинг апрель ойида амаллаб лицензияга эришган Жуманиёзова яна тартибни бузиб эндигина унутилаётган ва кечирилаётган хатоларини янгилади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)