Таниқли, истеъдодли хонанда Шакира Facebook ижтимоий тармоғида «лайк»лар сони бўйича етакчиликни қўлга киритди. Қўшиқчи унинг янгиликларини кузатиб борувчи 96 миллиондан зиёд обуначига ега бўлган. Бу ҳақда Bezoom хабар берди.
Facebook компанияси вакиллари статистик маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, Facebook ижтимоий тармоғи тарихида 96 миллиондан ортиқ «лайк»лар қайд этилган. Бу кўрсаткични машҳур қўшиқчи Шакиранинг аккаунти йиғган.
Лотин Америкаси гўзали аккаунтининг машҳурлигига фақатгина унинг муваффақиятли карераси сабаб бўлмаган. Яқинда Шакира ўз ватани Колумбияда ўқув муассасасини ташкил қилди. Унда хоҳлаган бола таълим олиши мумкин. Хонанда бу каби тадбирлар ҳамюртларига наркотик ва жиноятлар устун бўлган гуруҳларга тушиб қолмасдан, тўғри йўлни танлаш ва ҳаётда ўз ўрнини топишда ёрдам беришига умид билдирган.
Изоҳ (0)