Мисрдаги президентлик сайловларида собиқ мудофаа вазири Абдулфаттоҳ ас-Сисий ғалаба қозонди. Бу ҳақда Al-Arabia хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, 8 миллион бюллетен ҳисоб-китобига кўра, ас-Сисий президент сайловларида сайловчиларнинг 93,4% овозини қўлга киритган.
«Кун»нинг маълум қилишича, аввалроқ, Мисрда уч кун давом этган президентлик сайловлари якунига етгани ҳақида хабар берилган.
Мисрдаги президентлик сайловларида фақат икки номзод – фелдмаршал Абдулфаттоҳ ас-Сисий ва сўл кучлар вакили Ҳамдин Саббоҳий давлат раҳбари ўрни учун кураш олиб борди.
Сайловларнинг ўзи 26 май куни бошланган эди. Сайлов жараёни икки кун давом этиши керак эди, бироқ сайловчиларнинг кам келгани сабаб, сайловларни яна бир кунга узайтириш ҳақида қарор қабул қилинган эди.
Изоҳ (0)