Ўзбекистонга ташриф буюрган Вьетнам Бош прокурори Нгуен Хао Бин бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Рашитжон Қодиров билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Меҳмонлар Президент Ислом Каримов раҳнамолигида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмини мустаҳкамлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини эркинлаштириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистон прокуратура органларининг ҳуқуқий мақоми ва ваколатлари, фаолиятининг асосий йўналишлари билан таништирилди.
Мамлакатда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгиланган янги консептуал ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларнинг босқичма-босқич амалга оширилаётгани, жумладан, тегишли ме’ёрий ҳужжатлар қабул қилинаётгани суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни янада кенгайтиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.
– Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимининг муваффақиятли ислоҳ этилаётгани мамлакатларимиз бош прокуратуралари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида улкан имкониятлар яратмоқда, – деди Вьетнам Бош прокурори Нгуен Хао Бин. – Бугунги самарали учрашув идораларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларнинг истиқболларини белгилаш имконини берди.
Вьетнам делегацияси аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Олий суди ва Ички ишлар вазирлиги раҳбарлари билан ҳам учрашувлар ўтказди.
Изоҳ (0)