Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Samsung компанияси Хитойда ўзининг янги SM-G9098 йиғма телефонини расман тақдим этди. Бу ҳақда Mail.ru хабар берди.

Фото: mail.ru

Фото: mail.ru

Икки SIM-картали смартфон бирйўла иккита 3,7 дюймли 800х480 пикселли Super AMOLED дисплейига эга бўлди. Орқа корпуси компаниянинг ўтган йилги қатор смартфонлари каби терисимон материал билан қопланган.

Фото: mail.ru

Фото: mail.ru

Бундан ташқари, янги смартфон тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon 800 процессори, 2 мегапикселли олд, 13 мегапикселли асосий камера, 1900 мА/с аккумулятор билан таъминланди.

SM-G9098 ўлчамлари 117х59,5х15,8 мм, оғирлиги 179 граммга тенг.

Нашрнинг тахмин қилишича, қурилма фақат Хитойда сотилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Европанинг қатор давлатлари Истанбулдаги консуллигини ёпди. Туркия тўққизта давлат элчисини ТИВга чақиртирди
Маҳаллий
Депутат Жаҳонгир Зияев “халқнинг устидан кулаётгани” ҳақидаги хабар ёлғон эканини айтди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади