HTC компанияси ўзининг янги авлод мини-флагмани — HTC One mini 2’ни расман тақдим этди. Смартфон аввалгисидек металл корпусга эга бўлса-да, анча кичик, содда ва кўпгина функциялардан холи бўлди. Бу ҳақда Mail.ru хабар берди.
HTC One mini 2 4,5 дюймли Super LCD 3 дисплей, тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon 400 процессори, 1 Гб тезкор, 16 Гб ички хотира, 13 мегапикселли асосий камера билан жизоҳланди.
Duo-камера, фитнес-дастурлар, инфрақизил порт, DotView ғилофи ва бошқалар мини-смартфонга илова қилинмади.
HTC One mini 2 аккумулятори сиғими соатига 2100 миллиамперга тенг. У Android 4.4.2 KitKat операцион тизимида ишлайди. Смартфоннинг ўлчамлари 37,43×65,04×10,6 мм, оғирлиги 137 граммга тенг.
Янги смартфоннинг нархи эълон қилинганича йўқ. У Европада июнь ойида оч кулранг, тўқ кулранг ва тилларанг тусларда пайдо бўлади.
Изоҳ (0)