Gresso люкс бренди Android базасида ишлайдиган Radical Black Edition смартфонларининг чекланган тўпламини чиқарди. Жами 100 та нусха сотувга чиқарилади, дея хабар берди Anons.uz.
Қурилма корпуси яхлит титан плитасидан тайёрланган. Тўқ қора рангни ҳосил қилиш учун унинг юзасига кўп қатламли PVD-қоплама суртилади. Олд панелдаги логотип титан, оқ ёки сариқ олтиндан ишланиши мумкин.
Gresso Radical Black Edition Android 4.1.2 операцион тизимида ишлайди. У 4,5 дюймли дисплей, 1 Гб тезкор, 36 Гб ички хотира, 8 мегапикселли асосий камерага эга.
Смартфон 2500 доллар нархида сотувга чиқди.
Изоҳ (0)