Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

30 апрель, чоршанба куни Тожикистон шимолида иккита юк поезди ўзаро тўқнашиб кетди, натижада бир киши жароҳатланди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб, «Новый Век» хабар берди.

Фото: ca-news.org

Фото: ca-news.org

Ҳалокат Тожикистоннинг Сўғд вилояти Жаббор Расулов тумани ҳудудида содир бўлган. Тўқнашув натижасида кўмир ортилган иккита вагон ағдарилиб кетган.

Маълум бўлишича, кўмир юклаб кетаётган поезд издан чиққан ва бошқарувни йўқотган, натижада ўша поезд машинисти енгил жароҳат олган.

Тўқнашув жойида темир йўл кўтармасини созлаш ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар