Шимолий Корея Сохэ полигонида KN-08 узоқ масофадаги қитъалараро баллистик ракетада қўлланилиши мумкин бўлган двигателларни синовдан ўтказди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Американинг Жонс Хопкинс университети мутахассислари кейинги техник қадам бутун тизимни парвозда синаб кўришдан иборат бўлишини тахмин қилмоқда.
KN-08 ракетаси билан боғлиқ синовлар 2013 йил ўрталарида бошланган. У 11 минг километр масофага парвоз қилиши ва АҚШ ҳудудигача етиб бориши мумкин. Бу KХДР ядровий хавфини янги даражага кўтаради.
Изоҳ (0)