Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Махсус хизмат кузатувидан ҳимояни кафолатловчи Lavaboom электрон почта хизмати ишга тушди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида

Фото: ria.ru

Фото: ria.ru

«РИА Новости» ёзишича, сервис орқали юбориладиган хабарлар шифрланади, уни фақат муаллиф ва хатни қабул қилиб олувчигина ўқиши мумкин.

«Шифрланмаган матн худди очиқ откриткадек: уни эгасига етиб боргунича минг марта ўқишади. Биз эса мактубингизни ‘конвертга ўраб’ юборамиз», — дейилади компания сайтида.

Айни пайтда Lavaboom’да рўйхатдан ўтиш мумкин. Бу кейинроқ почта хизматини юклаб олиш учун таклифнома олишда керак бўлади. Таклифномалар апрель охиридан бошлаб юборилади. Фойдаланувчиларга иккита — очиқ ва шахсий криптографик калитлар берилади, улар хатларни шифрлашда қўлланилади.

Сервиснинг бепул пакети маълумотларни сақлаш учун 250 Мб ни ўз ичига олади. Бу тахминан 1000 та хат учун етарли. 1 Гб хотирали «премиум-аккаунт» учун эса ойига 8 евро тўлаш керак.

Изоҳ
Асосий янгиликлар