Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Кореянинг етакчи илмий-техника институти (KAIST) бир гуруҳ олимлари одам танасидаги иссиқликдан энергия ишлаб чиқарадиган эгилувчан генераторни ўйлаб топишди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.

Фото: tjournal.ru

Фото: tjournal.ru

Термоэлектрик генератор эгилувчан шиша пластинкага ўрнатилган. У фитнес-браслетларга жойланиб, югуриш чоғида қўлга тақилса, кўп энергия ишлаб чиқаради ва браслетни зарядлайди.

Янгилик бундай генераторлар олдида пайдо бўладиган иккита муаммони ҳал қилди: кўп электр ишлаб чиқарадиган генераторлар эгилувчан бўла олмас эди, аксинча, эгилувчан хусусиятга эгалари эса, етарли миқдордаги қувватни бера олмас эди.

Янги генераторнинг 10×10 сантиметрлиси 31 даражали тана ҳароратида 40 милливат энергия ишла чиқара олади.

Тадқиқотчиларннг фикрича, технология бошқа кўплаб соҳаларда ҳам қўлланилиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар