Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг иш режасига мувофиқ, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи томонидан «Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида ‘Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаъги Қонуннинг 74-моддаси (Сув обектларига оқинди сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари) ижро этилиши ҳолатини назорат-таҳлил фаолияти тартибида ўрганиш натижалари ҳақида»ги қўшма қарор ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда палата матбуот хизмати хабар берди.

Анҳор канали. Фото: Wикипедиа / мисмаиловс 

Анҳор канали. Фото: Wикипедиа / мисмаиловс 

Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 74-моддасида табиатни муҳофаза қилиш ва санитария назорати органлари томонидан оқинди сувларни оқизишни чеклаб, тўхтатиб ёки тақиқлаб қўйиш, сув обектларига оқинди сувларни оқизишда сув обекти таркибидаги ифлословчи моддаларнинг белгилаб қўйилган ме’ёрлардан ошиб кетган ҳолларда, ва бунда сув истеъмолчиси бундай оқинди сувларни табиатни муҳофаза қилиш ва санитария назорати органлари томонидан белгилаб қўйилган даражага етказиб тозалаб беришни таъминламаган ҳолларда айрим саноат қурилмаларини, цехлар, корхоналар, ташкилотлар, муассасаларнинг фаолияти тўхтатиб қўйиш каби қоидалар кўзда тутилган.

2013-йилнинг март ойида назорат-таҳлил фаолияти доирасида ишчи гуруҳи томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг айрим хўжалик юритувчи субектларига бориб, ушбу модданинг ижро этилиши ҳолати ўрганиб чиқилди. «Салор» ва «Бўзсув» аэрация стансиялари, Бектемир тозалаш иншоотлари, Чирчиқ «Сувоқава» ШИК 1-ҳавзасининг тозалаш иншоотлари шулар жумласидан. Айни пайтда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Сувсоз» ДУК, Тошкент вилояти «Сувоқава» ОАЖ томонидан тақдим қилинган ахборот ўрганиб чиқилди.

Йиғилишда қайд этилганидек, бир йил аввал аниқланган камчиликлар ўзининг долзарблигини йўқотгани йўқ. Коммунал хўжалик тизимида, шунингдек алоҳида хўжалик юритувчи субектлар томонидан аввалгидек маънавий эскирган тозалаш технологиялари ва ускуналаридан фойдаланилмоқда, улар эса оқинди сувларни белгиланган ме’ёргача тозалаш бўйича технологик жараёнларга риоя қилиш имконини бермайди, натижада оқинди сувларни сув обектларига оқизишнинг белгиланган шартларини бажариш қийин кечмоқда. Коммунал хўжалик тизими бўйлаб тозалаш иншоотларига келиб тушадиган оқинди сувлар ўсимлик ва ҳайвонотга оид қолдиқлар, бошланғич материалларга ишлов бериш пайтида ҳосил бўлувчи эрувчан ва эримайдиган органик ва минерал моддалар билан ифлосланиши даражаси юқори. Оқибат натижада бу оқинди сувлар тозаланишининг янада ёмонлашувига ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти коммунал секторида фойдаланилаётган тозалаш иншоотлари ва аэрация стансиялари фаолияти самарадорлигининг пасайишига олиб келади.

Айни пайтда йиғилиш иштирокчилари нафақат коммунал хўжалик тизимидаги тозалаш иншоотларидан, шунингдек канализация тармоқларига уланмаган алоҳида саноат қурилмалари, корхоналар, ташкилотлар томонидан сув объектларига оқинди сувлар чиқарилишига йўл қўйиш шартларига риоя қилинишини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар қабул қилиш зарурлигига тўхтатилиб ўтишди. Ушбу соҳадаги иқтисодий механизм ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Муҳокама якунида Ўзбекистон Республикаси «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни 74-моддасининг жойлардаги ижросини кучайтириш бўйича тавсиялар берилди, келгуси вазифаларни қамраб олувчи тегишли қарор қабул қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар