Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи 29 январь куни яна рекорд ўрнатди.
Марказий банк маълумотларига кўра, бир грамм олтин нархи 2 миллион 172 минг сўмни ташкил этмоқда. Бу бир кун аввалги нархга нисбатан 114 400 сўмга юқори.
Олтин қуймалар нархи қуйидагича белгиланди:
- 5 грамм — 10 млн 864 минг сўм;
- 10 грамм — 21 млн 728 минг сўм;
- 20 грамм — 43 млн 456 минг сўм;
- 50 грамм — 108 млн 639 минг сўм;
- 100 грамм — 217 млн 278 минг сўм.
2026 йил 12 январь куни 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 9 миллион сўмдан ошганди. 26 январда 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 10 миллион сўмдан кўтарилди. Қуймалар нархи кетма-кет саккизинчи кун рекорд ўрнатди.
Ўзбекистон Марказий банки 5 январдан олтин қуймаларини қайтариб сотиб олиш нархларини эълон қилишни бошлаган бўлиб, 29 январда уни қайтариб олиш нархлари қадоғи бутлиги ёки бузилганига (техник талабларга мос келмайдиган ҳолатда бўлганига)кўра қуйидагича белгиланди:
Жаҳон бозорида олтин нархи бир троя унцияси учун 5,5 минг доллардан ошиб, тарихий рекордни янгилади. АҚШ долларининг қадрсизланиши, шунингдек инвесторларнинг облигациялар ва валюталарни хавфли активлар деб баҳолаб, олтинни афзал кўраётгани фонида қимматбаҳо металл нархи кетма-кет тўққиз кундирки рекордлар қайд этмоқда.








