Daryo

Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи пасайди

Марказий банк 5 граммдан 100 граммгача бўлган қуймаларнинг 22 октябрдаги нархларини эълон қилди.

1 дақиқа ўқиш4 521 кўришлар0 изоҳ18

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи йил бошидан бери 44 маротаба рекорд даражада ошганидан сўнг пасайишни бошлади.

Марказий банк маълумотларига кўра, 22 октябрда бир грамм олтин қуймасининг нархи 1 миллион 665 минг сўмни ташкил этди. 5 граммли олтин қуймаси нархи 8 млн 326 минг сўмгача тушди.

Қуймалар нархи қуйидагича белгиланди:

  • 5 грамм — 8 млн 326 минг сўм;
  • 10 грамм — 16 млн 652 минг сўм;
  • 20 грамм — 33 млн 305 минг сўм;
  • 50 грамм — 83 млн 262 минг сўм;
  • 100 грамм — 166 млн 523 минг сўм.

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи 17 октябрда тарихий рекордни янгилаб 44 маротаба ошганди. Шундан сўнг 20 октябрдан бошлаб унинг нархи пастлашни бошлади.

Халқаро бозорларда ҳам олтин нархи кескин тушди. Нью Йорк товар биржасида (CОМЕХ) олтин нархи 21 октябрдаги савдоларда 6 фоизга тушиб, бир троя унсияси учун 4100 долларга баҳоланди. Бу олтин нархининг 2013-йилдан бери бир кунлик энг катта пасайишидир.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар