Daryo

Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи пастлади

Марказий банк 19 январь куни олтин қуймаларини сотиш ва қадоғи бутлиги ёки бузилганига қараб қайта сотиб олиш нархларини эълон қилди.

1 дақиқа ўқиш11 772 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистонда 19 январь куни олтин қуймалар нархи пастлади. Бир грамм олтин нархи 1 миллион 827 минг сўмни ташкил этди.

Марказий банк маълумотларига кўра, олтин қуймалар нархи қуйидагича белгиланди:

  • 5 грамм — 9 млн 139 минг сўм;
  • 10 грамм — 18 млн 277 минг сўм;
  • 20 грамм — 36 млн 554 минг сўм;
  • 50 грамм — 91 млн 386 минг сўм;
  • 100 грамм — 182 млн 772 минг сўм.
Ўзбекистон Марказий банки 5 январдан олтин қуймаларини қайтариб сотиб олиш нархларини эълон қилишни бошлади. Уни қайтариб олиш нархлари эса қадоғи бутлиги ёки бузилганига (техник талабларга мос келмайдиган ҳолатда бўлганига) кўра фарқланади.
Фото: Марказий банк

2026 йил 12 январь куни 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 9 миллион сўмдан ошганди. 13 январь куни олтин қуймалар нархи яна 2,3 фоизга ошиб, 5 граммли қуйма нархи 9 миллион 215 минг сўмни ташкил этганди.

Жаҳон бозорида эса олтин нархи кўтарилди. 19 январь куни у 1,6 фоизга ўсиб, бир унсия учун 4 666,11 долларни ташкил этди. Олтин нархи билан бирга кумуш нархи ҳам ошди. Бунга АҚШ президенти Дональд Трампнинг Гренландия устидан назорат ўрнатиш масаласида Европа давлатларига қўшимча божлар жорий этиши сабаб бўлди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар