Ўзбекистонда 28 октябрда олтин қуймалари нархи кескин тушди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларида келтирилди.
Бир грамм олтин нархи 1 593 360 сўмни ташкил этди. Бу бир кун аввалги нархдан 2,5 фоизга арзон. 5 граммли қуйма нархи бир кунда 206 минг сўмга тушиб, 7 миллион 967 минг сўмни ташкил этди. Унинг нархи 9 октябрдан буён 8 млн сўмдан тушмай келаётганди.
Ҳозирги кунда қуймалар нархи қуйидагича:
- 5 грамм — 7 млн 967 минг сўм;
- 10 грамм — 15 млн 934 минг сўм;
- 20 грамм — 31 млн 867 минг сўм;
- 50 грамм — 79 млн 668 минг сўм;
- 100 грамм — 159 млн 336 минг сўм.
Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи 17 октябрда тарихий рекордни янгилаб, 44 маротаба ошганди. Шундан сўнг 20 октябрдан бошлаб унинг нархи пастлашни бошлади.
Жаҳон савдо бозорларида ҳам олтин нархи 9 октябрдан буён биринчи марта унцияси учун 4 минг доллардан тушиб, 28 октябрда 3,9 минг долларни ташкил қилди.








