Daryo

Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 10 млн сўмдан ошди

Марказий банк 26 январь куни қуймаларни сотиш ва сотиб олиш нархларини эълон қилди. Ёмби нархи рекорд даражада кўтарилди.

1 дақиқа ўқиш15 650 кўришлар0 изоҳ1

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи яна тарихий максимумни қайд этди. Марказий банк маълумотларига кўра, бир грамм олтиннинг нархи 2 007 200 сўмни ташкил этди.

2026 йил 12 январь куни 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 9 миллион сўмдан ошганди. 26 январда 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 10 миллион сўмдан кўтарилди.

Олтин қуймалар нархи қуйидагича белгиланди:

  • 5 грамм — 10 млн 036 минг сўм;
  • 10 грамм — 20 млн 073 минг сўм;
  • 20 грамм — 40 млн 146 минг сўм;
  • 50 грамм — 100 млн 364 минг сўм;
  • 100 грамм — 200 млн 728 минг сўм.
Ўзбекистон Марказий банки 5 январдан олтин қуймаларини қайтариб сотиб олиш нархларини эълон қилишни бошлади. 26 январь куни уни қайтариб олиш нархлари қадоғи бутлиги ёки бузилганига (техник талабларга мос келмайдиган ҳолатда бўлганига)кўра қуйидагича белгиланди:
Фото: Марказий банк

Халқаро қимматбаҳо металлар бозори конюнктурасидан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан нархлар кун давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Жаҳон бозорида олтин нархи илк бор бир унцияси учун 5 минг доллардан ошди. Қимматбаҳо металл 2025-йилда 60 фоиздан кўпроққа қимматлашганди ва бу тарихий ўсиш жараёни давом этмоқда.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар