Daryo

Туркияда турмуш ўртоғи ташлаб кетган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди

У фарзандлари билан ватанга қайтарилди

1 дақиқа ўқиш4 036 кўришлар0 изоҳ0

Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган она ва фарзандларига Ватанга қайтишда амалий ёрдам кўрсатилди, деб хабар бермоқда Миграция агентлиги. 

Фото: Миграция агентлиги

Қайд этилишича, хорижда ишлаш мақсадида кетаётган фуқаролар орасида баъзан турмуш шароитида кутилмаган муаммолар юзага чиқиши мумкин. Шундай оғир ҳолатлардан бири билан юзлашган аёл Р.С. 4 нафар вояга етмаган фарзандлари билан Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшаш ва ишлаш истагида бўлган.

Аммо турмуш ўртоғи томонидан ташлаб кетилган ва мураккаб молиявий аҳволда қолган. У фарзандлари билан Ўзбекистонга қайтиш учун мурожаат қилди.

Миграция агентлигининг ҳаракати билан ҳукумат қарори асосида, улар беғараз ватанга қайтарилди.

Хориждан Ўзбекистонга қайтарилган болалар

2024 йил август—сентябрь ойларида хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 34 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилганди. Октябрь ойида Россияда қаровсиз қолган 8 ойлик чақалоқ Ўзбекистонга, ота-онаси бағрига қайтарилди. Москвадаги вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш марказидан 4 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди. Ўша ойда Туркияда ота-онасининг қаровисиз қолиб кетган уч нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Ноябрда Дубайни тарк этиш тақиқланган ўзбекистонлик болага ватанга қайтишига ёрдам берилди. Декабрда Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 15 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. 

Шунингдек, Россиянинг Тива Республикаси Оқ Довурак шаҳрида вақтинча ишлаётган ва ҳужжатларини йўқотган тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилганди.

Ўзбекистонга қайтарилган аёллар

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар