Daryo

Қозоғистонда 33 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ЙТҲга учради

Ақтўбеда автобусга юк машинаси келиб урилган

1 дақиқа ўқиш35 612 кўришлар0 изоҳ0

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 2 мартга ўтар кечаси Самара—Чимкент трассасида юз берган. Йўловчи автобусига юк машинаси келиб урилган. Автобус Уфадан Самарқанд шаҳрига кетаётган бўлган.

ЙТҲ оқибатида жабрланганлар йўқ. Автобусдаги 33 нафар Ўзбекистон фуқароси йўлнинг хавфсиз қисмида жойлашган захирадаги автобусга эвакуация қилинган.

Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонликлар

2023 йил декабрида Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 32 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ағдарилиб кетганди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. 2024 йил сентябрида Қозоғистоннинг Чимкент вилоятида ўзбекистонликлар бўлган автомобиль ЙТҲга учраганди. Олмаота трассасининг йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётган қисмида Opel Vectra автомобили Toyota Alphard’га бориб урилган. Оқибатда енгил автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Ўша йилнинг октябрида Қозоғистоннинг Манғистау вилоятидаги трассада JAC русумли автомобиль йўл четидаги MAN юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида олти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганди. Автомобильда жами 10 киши бўлган, тўрт нафар йўловчи касалхонага ётқизилган. Улар Россиядан Ўзбекистонга қайтаётган бўлган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар