Daryo

Қозоғистонда 54 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ЙТҲга учради

Барча йўловчилар фавқулодда вазиятлар хизмати ва полиция ходимлари томонидан Ақтўбе вилояти Айтекеби тумани, Қорабутоқ қишлоғидаги масжидга вақтинча жойлаштирилди. Фуқароларга озиқ-овқат ва зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда.

1 дақиқа ўқиш2 302 кўришлар0 изоҳ2

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 54 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ЙТҲга учради.

Қозоғистоннинг ваколатли идоралари маълумотига кўра, 30 ноябрь куни соат 21:00 да Россия Федерацияси – Ақтўбе – Қизилўрда – Олмаота республика аҳамиятига эга автомобиль йўлида Москва – Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган VanHool русумли йўловчи автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учраган.

Ҳодиса вақтида автобусда 54 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. ЙТҲ оқибатида жабрланувчи ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Барча йўловчилар фавқулодда вазиятлар хизмати ва полиция ходимлари томонидан Ақтўбе вилояти Айтекеби тумани, Қорабутоқ қишлоғидаги масжидга вақтинча жойлаштирилди. Фуқароларга озиқ-овқат ва зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Фуқароларни Ўзбекистонга бошқа автобус орқали тезкор равишда қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Вазият Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ва Бош консуллиги томонидан тўлиқ назоратга олинган бўлиб, Қозоғистон томонининг масъул идоралари билан доимий алоқа ўрнатилган.

Хорижий давлатларга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаётини ихтиёрий суғурта қилиш тизимини жорий этилади. Бу ҳақда ҳукуматнинг “Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва бошқа таваккалчиликларни суғурта қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар