Миграция агентлиги Россиянинг Амур вилоятида ағдарилган автобусда ўзбекистонликлар бўлганини рад этди.
16 октябрь куни “Yamata” номли турк қурилиш компаниясига тегишли бўлган йўловчи автобус енгил автомобиль билан тўқнашиши оқибатида ағдарилганди. Унда Туркия фуқаролари, шунингдек, Тожикистон ва Ўзбекистондан келган ишчилар бўлгани айтилганди.
Ўзбекистоннинг Хабаровск шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан ҳодиса юзасидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилди.
Расмий маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида 1 нафар автобус йўловчиси ҳалок бўлган, 14 нафари турли даражада тан жароҳати олган. Ушбу автобусда Ўзбекистон фуқаролари бўлмагани аниқланди.
Шу куни Россиянинг Новосибирск вилоятида икки юк машинаси ва автомобиль иштирокидаги ЙТҲда 42 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлганди.








