Daryo

Россиядаги ЙТҲда 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Cobalt юк машинаси билан тўқнашган

1 дақиқа ўқиш21 443 кўришлар0 изоҳ0

Россиянинг Уляновск вилоятидаги автоҳалокатда 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Фото: Россия ИИВ Уляновск вилояти бўйича бошқарнаси

Маълум қилинишича, ЙТҲ 17 декабрь эрталаб соат 05:10 ларда Уляновск вилоятидан ўтадиган Саранск—Сурское—Уляновск йўналишидаги Р-178 федерал трассасининг 209 километрида содир бўлган.

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси — 1977 йилда туғилган А.А., 1988 йилда туғилган Ж.I., 1975 йилда туғилган К.С., 2004 йилда туғилган К.А. ва 1977 йилда туғилган Б.О. ҳалок бўлган.

Россия ИИВ Уляновск вилояти бўйича бошқарнаси берган маълумотга кўра, беш киши бўлган Cobalt бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва автомобиль ҳаражатланиб келаётган “МАЗ” юк машинаси билан тўқнашган.

Фото: Россия ИИВ Уляновск вилояти бўйича бошқарнаси
Фото: Россия ИИВ Уляновск вилояти бўйича бошқарнаси
Фото: Россия ИИВ Уляновск вилояти бўйича бошқарнаси

Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олинган. Ваколатли органлар билан мувофиқлаштириш ишлари олиб борилиб, ҳалок бўлганларни жасадларни ватанга қайтариш ишларини амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.

Россияда автоҳалокатга учраган ўзбекистонликлар

2024 йил январида Россиянинг Пенза вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида саккиз нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганди. JAC русумли микроавтобус қарама-қарши йўлга чиқиб кетиши оқибатида Volvo юк машинаси билан тўқнашган. Қурбонларнинг жасади Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида Урганч шаҳрига олиб келинган.

2024 йилнинг сентябрида Россиянинг Нижегород вилоятида содир бўлган ЙТҲда етти нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганди. Ўсгҳа ойда  Тюмен-Ханти-Мансийск автомобиль йўлида Россияда ноқонуний бўлиб турган 55 ёшли Ўзбекистон фуқароси ЙТҲга учраб, вафот этганди. Татаристонда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ўзбекистонлик йигит оғир тан жароҳати олганди.

2024 йил ноябрида яна Пенза вилоятида содир бўлган автоҳалокдатда икки нафар ўзбекистонлик вафот этди. ЙТҲ юк машинаси ва Cobalt автомобили иштирокида содир бўлган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар