Daryo

Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси қизил чироқда тўхтаб турган юк машинасига урилиши оқибатида вафот этди

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда

1 дақиқа ўқиш66 850 кўришлар0 изоҳ0
Foto: IIV YHXBB axborot xizmati

10 июнь куни соат 22:00 ларда Тошкент шаҳрида Lacetti ва Mercedes-Benz юк машинаси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Кичик ҳалқа автомобиль йўли ҳамда Дўмбиробод кўчалари кесишган чорраҳада Ф.Э. исмли 38 ёшли фуқаро бошқарувидаги Lacetti ўзидан олдинда, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Mercedes-Benz русумли юк автомобилининг орқа томонига бориб урилган.

Авария оқибатида Lacetti ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қаршида светофорнинг қизил чироғига бўйсунмаган Damas Nexia билан тўқнашиб, қизил чироқда тўхтаб турган Lacetti’га зарар етказгани, Андижонда катта тезликда келаётган юк машинаси Matiz, Spark ва одамлар турган жойга бориб урилиши оқибатида 5 киши жароҳат олгани, Бухорода Nexia ва Lacetti тўқнашиши оқибатда йўловчилардан бири вафот этгани тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар