Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок мамлакатга кўпроқ мигрантларни жалб қилишга чақирди. Бу ҳақда Брусселс сигнал хабар берди.
-PlNufpuu.avif)
Вазир мамлакатда туғилиш даражасининг пастлиги бўшлиғини тўлдириш учун муҳожирларга эҳтиёж борлигини айтди. У Суриянинг Дамашқ шаҳридаги Германия элчихонасининг қайта очилишида шундай фикр билдирди.
Германия туғилиш даражаси унчалик юқори бўлмаган мамлакат, шунинг учун бизга мигрантлар керак, акс ҳолда келажакда мамлакатимиз фаолият кўрсата олмайди.
Бизга немис тилида мулоқот қила оладиган одамлар ҳам керак. Афсуски, бу дунёдаги энг осон тил эмас. Шу сабабли бутун дунё бўйлаб немис мактаблари ва немис университетларини ташкил этишга қизиқиш билдирамиз, деди Бербок.
У 2025/26 йилда БМТ Бош ассамблеяси президенти лавозимини эгаллаши кутилмоқда. Бербок бу лавозимга дастлаб номзод сифатида кўрилган тажрибали дипломат Хелга Шмидни четлаб, ўз номзодини илгари сурган. Баъзилар бу ҳаракатни қоралаган.
Бу Бербокнинг қисқа вақт ичида Сурияга иккинчи марта расмий ташриф буюриши ҳисобланади. 2025 йилнинг январь ойида у ташрифи ортидан танқидга учраган эди. Бунга Сурия президенти Аҳмад аш-Шараъа Франция ташқи ишлар вазирининг қўлини сиқмай кўришгани сабаб бўлган.
Аполло News нашрининг ёзишича, аш-Шараъа иккинчи давлат ташрифи чоғида Бербокнинг қўлини яна бир бор сиқишдан намойишкорона бош тортган.
Изоҳ (0)