• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда шахсларни уларнинг розилигисиз тасвирга олиш тақиқланиши мумкин

    Адлия вазирлиги шахсларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида айрим қонунларга ўзгартириш киритишни назарда тутувчи лойиҳани жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Лойиҳада қайд этилишича, шахсларнинг тасвиридан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларда шахсий дахлсизлик ҳуқуқи уни амалга ошириш механизмлари билан таъминланмагани сабабли чекланмоқда. Таклиф этилаётган қонунда шахсларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқлари муҳофазасини кучайтириш мақсадида Фуқаролик, Меҳнат ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф қилинмоқда.

    Жумладан, Фурқаролик кодексини 100-1-модда (тасвирга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш) билан тўлдирилади. Унга кўра, шахсни тасвирга (фототасвир, видеоёзув, у акс этган тасвирий санат объекти ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа ташқи белгилар йиғиндиси) олиш ва ундан фойдаланишга фақат ушбу шахснинг розилиги билан йўл қўйилади. 16 ёшга тўлмаганлар номидан розилик уларнинг ота-онаси (ота-онанинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан берилади.

    Тасвирдан фойдаланиш деганда, уни ошкор қилиш, намойиш қилиш, тарқатиш, сақлаш, ишлов бериш, чоп этиш тушунилади.

    Қуйидаги ҳолларда розилик олиш талаб этилмайди:

    • тўй ёки бошқа оммавий тадбирларда умумий жараённи тасвирга олишга;
    • ноқонуний ҳаракатларни тасвирга олишга;
    • хизмат вазифасини бажараётган давлат хизматчиларини тасвирга олишга;
    • тасвир шахс томонидан ҳамма фойдалана оладиган қилинган бўлса;
    • тасвирдаги шахсга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда қидирув эълон қилишда;
    • шахснинг ҳақ эвазига туширилган тасвиридан ушбу тасвирни олишдан кўзланган мақсадда фойдаланилганда;
    • хавфсизликни таъминлаш мақсадида видеокузатув тизимлари орқали шахсларни тасвирга олишга (огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиши шарт).

    Шахсларнинг қисман ёки тўлиқ кийимсиз бўлишини тақозо этадиган жойларда видеокузатув камераларини ўрнатиш ва шахсларни тасвирга олиш тақиқланади.

    Ушбу моддада назарда тутилган талабларга риоя этилмаган ҳолларда, шахс тасвирдан фойдаланишни тўхтатишни, уни йўқ қилишни ҳамда етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

    Лойиҳада, шунингдек Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46−1-моддасини (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) қуйидаги иккинчи қисм билан тўлдирилиши назарда тутилмоқда: “Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этиш учун ахборотни ноошкора олишга мўлжалланган техника воситаларидан фойдаланиш, — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, БҲМнинг 10 бараваридан 40 бараваригача миқдорда (3 миллион 750 минг сўмдан 15 миллион сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади”.

    Қонун лойиҳаси муҳокамаси 28 мартгача давом этади. 

    Ўзбекистонда фуқаронинг расмидан унинг розилигисиз фойдаланишни тақиқлаш 2020 йилда ҳам таклиф этилганди.

    17 март, 13:53   Изоҳ (0)   2085
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #тасвирга олиш#фото ва видео

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда фуқаронинг расмидан унинг розилигисиз фойдаланиш тақиқланиши мумкин

    11.09.2020, 20:59

    Ўзбекистонда мансабдорларни тасвирга тушириш ва ундан фойдаланиш учун розилик талаб қилинмайди

    18.09.2020, 12:47

    “Биз ҳуқуқий баҳо беролмаймиз” — Судьялар олий кенгаши вакили собиқ вазир очиқ судини ёпиқ тарзда ўтказишга қарор қилган судья ҳақида 

    20.09.2024, 11:19

    Xiaomi Ўзбекистонда Redmi Note 14 сериясини тақдим этди: Профессионал фотография ва ажойиб қувват

    22 январ, 16:30

    Тошкент вилояти судида прокурор фуқаро кийимида бўлгани учун сёмкага қаршилигини билдирди, судлов ҳайъати шу сабаб журналист фаолиятини чеклади

    31 январ, 13:15

    Ходим иш вақтида ухласа бўладими? Ҳуқуқшунослар тушунтириш берди

    20 феврал, 20:35

    Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини “обрўсизлантирадиган” тарзда бузиб тарқатишни тақиқловчи қонун кучга кирди

    21 феврал, 21:45
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.