Бирлашган Араб Амирлигининг “Ал-Ваҳда” клуби футболчиси Ҳожимат Эркинов Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғинига чақирилди. Бу ҳақида Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистоннинг март ойидаги йиғинга таклиф этилган футболчилар рўйхати 12 март куни эълон қилинган эди. Аммо Ҳожимат Эркинов нима сабабдан кейинчалик таркибга қўшилгани ҳақида маълумот берилмаган.
Аввалроқ Туркия чемпионатида ўйнайдиган Ҳусниддин Алиқулов ҳам жароҳат олиб, мартдаги йиғинни ўтказиб юбориши аниқ бўлган эди. Унинг ўрнига “Насаф” ҳимоячиси Ғолиб Ғайбуллаев термага чақирилди.
Ўзбекистон терма жамоаси 17 март, душанба кунидан машғулотларга киришган эди. Улар 20 март куни Жаҳон Чемпионати саралаш учрашувлари доирасида Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб борса, 25 март куни сафарда Эронга қарши майдонга тушади.
Изоҳ (0)