• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Юнусободдаги Тошкент кимё-технология лицейи ўрнига мактабни қайтариш таклиф этилмоқда

    Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган Тошкент кимё-технология институти қошидаги академик лицей негизида қайтадан мактаб ташкил этиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда “Газета.уз” хабар берди.  

    Фото: Яндекс харита

    Маълум қилинишича, ушбу таклифни Баҳодир Абдувалиев шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов билан учрашувда билдирган. 9 апрель куни Шавкат Умурзоқов ташрифи чоғида туман ҳокими Шоштепа ва Акбаробод маҳаллалари инфратузилмаси ва қиёфасини яхшилаш бўйича тақдимот ўтказган.

    Тақдимотда Баҳодир Абдувалиев Мега Планет савдо маркази ёнидаги 26,5 гектар майдонда жойлашган Акбаробод маҳалласини ривожлантириш чора-тадбирлари ҳақида гапирган. У ердаги 21 та уйда 3248 нафар аҳоли истиқомат қилади.

    Нашрнинг туман ҳокими сўзларига асосан ёзишича, маҳаллага авваллари шу ҳудудда бўлган мактаб зарур. 2007 йилда 960 ўринли мактаб биноси Тошкент кимё-технология институти қошидаги академик лицейга берилган бўлса-да, у атиги 30 фоиз қувват билан ишламоқда. Бинонинг бир қисми мусиқа мактабига айланган.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
    “Лицейга сектор мудири билан шахсан ўзим ташриф буюрдим. У ерда фақат 30 фоиз ўқув хоналари банд, вилоятлардан келган талабалар таҳсил олишади. Синф хоналарининг 70 фоизи бўш. Шу боис лицей биносини кимё саноати тизимидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги балансига қайтариб, ўша ерда яна мактаб ташкил этишни таклиф қиламан. Бу маҳалла учун зарур”, — деган у.

    Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов бу таклифни кўриб чиқишини таъкидлаб, лицейни кўчириш учун жой ажратиш зарурлигини билдирган.

    Туман ҳокимининг маълум қилишича, лицей ҳудудидаги 27,5 сотихли учта бўш ер участкасини (1 гектар учун 65 минг доллар) аукцион орқали сотиш йўли билан 22,5 млрд доллар жалб қилиш кутилмоқда. Гап “ўлик ва фойдаланилмаётган” ҳовуз ҳақида кетмоқда, деди у. Савдодан тушган маблағни маҳаллани ободонлаштириш, мактабни таъмирлашга йўналтириш режалаштирилган.

    2024 йилда Акбаробод маҳалласида 9,5 миллиард сўмлик ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.

    Иқтисодчи Отабек Бакиров мактаблар ҳудудидаги сотиб юборилган ер майдонларини қайтариш ўрнига, қолганиниям сотиш янги тўлқин билан давом этиши мумкинлигини ёзмоқда.

    “Тасдиқланганидан кейин маҳаллабай юришни бошлаган пойтахт ҳокимига сотиш мумкин бўлган ер майдонларини презентация қилишни бошлашган. Улар орасида илгари мактаб бўлган ва яна мактабга айлантирилиши кўзланган лицейнинг 27,5 сотихли ер майдони ҳам бор. Эмишки, бу жой ўлик ва фойдаланмаётган бассейн эмиш. Сотишдан тушган пулга маҳаллани ободонлаштириш ва мактабни таъмирлашга ишлатилармиш. 

    Ҳоким билан учрашувда ҳозир бўлганларнинг ҳеч бири мактаб майдонига тегмайлик, қурсак, ўрнига яна мактаб қурайлик демаган. Лоақал биронтаси туриб ўша сотмоқчи бўлган ер майдонининг пулига камида 500 ўринли янги мактаб биноси қурса бўладику, деб сўрамаган.

    Агарда ҳозир шу битта мактаб мисолида ер сотиш бошланса, уни тўхтатиб қолиб бўлмайди. ”Юнусобод тажрибаси“ деган аҳмоқона методичка билан бутун Ўзбекистонга ёйилади. Ҳеч ким сайламаган ҳокимлар ва уларнинг очофат шотирлари мактабларнинг ер майдонларига кўз олайтириб турибди. Доимгидек, ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги оғзига толқон солиб ўтирипти.

    Мактабларнинг бўш ҳудудига фақат таълим жараёнига оид бино ва иншоотлар қурилиши керак. бу бассейн, бу спорт зали, бу кутубхона бўлиши мумкин. Агар чуқур иқтисодий асосланса, давлат хусусий шерикчилик асосида хусусий мактаб қуришни ҳам ўйлаб кўрса бўлади, ундан ортиқ эмас.

    Ҳурматли қарор қабул қилувчилар, бюджет тизимидаги мактаблар, шифохоналар, университетлар макони ”хусусийлаштиришдан“ дахлсиз бўлиши ва уларнинг ҳудудини сотиш қонун билан тақиқланиши зарур.

    Мактаблардан қўлингизни тортинг, ҳурматсиз ерсотарлар. Ўзбекистон келажагига чанг солманг”, — деб ёзади иқтисодчи.

    14.04.2024, 21:11   Изоҳ (0)   7729
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда яроқсиз ҳолатга келиб қолган 20 та мактаб ва боғча биноси бузилади

    10.04.2024, 20:10

    Ўзбекистонда мактаблар сони сўнгги 5 йилда 660 тага кўпайди

    13.04.2024, 20:35

    Ургутда машинасидан гиёҳвандлик моддаси топилган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    14.04.2024, 20:05

    Фарғонада 69,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган оҳак цехи аниқланди

    14.04.2024, 18:56

    Сирдарёлик нуроний боғбонга президент номидан Tracker совға қилинди

    14.04.2024, 18:08

    Миллий гвардия Фарғонада ўқитувчи калтакланишига олиб келган воқеа тафсилотларини эълон қилди

    14.04.2024, 14:39
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    НАТО собиқ бош котиби Трампга қарши туриш учун клуб тузишга чақирди

    Дунё | 13 май, 19:30

    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган

    Реклама | 13 май, 19:30

    Максим Шацких “Андижон” бош мураббийи этиб тайинланди

    Спорт | 13 май, 19:29

    Қозоғистонда онасидан айрилган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди 

    Ўзбекистон | 13 май, 19:20

    Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилди

    Ўзбекистон | 13 май, 19:18

    Украина Хитой армиясини Москвадаги парадда қатнашгани учун танқид қилди

    Дунё | 13 май, 19:10

    ХДП фракцияси — парламентдаги мухолифат деб эълон қилинди

    Ўзбекистон | 13 май, 18:00

    Канн кинофестивали иштирокчиларига очиқ кийиниш тақиқланди

    Лайфстайл | 13 май, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.