Ўзбекистонда 2023/2024-ўқув йили бошида фаолият юритаётган умумтаълим муассасалари сони 10 750 тани ташкил этди.
Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, умумтаълим муассасалари сони сўнгги 5 йилда 660 тага ошган.
Йиллар кесимида умумтаълим муассасалари сони қуйидагича ўзгарган:
- 2018/2019-ўқув йили бошида — 9 774 та;
- 2019/2020-ўқув йили бошида — 10 090 та;
- 2020/2021-ўқув йили бошида -— 10 181 та;
- 2021/2022-ўқув йили бошида — 10 289 та;
- 2022/2023-ўқув йили бошида — 10 522 та;
- 2023/2024-ўқув йили бошида — 10 750 та.
Умумтаълим муассасалари сони 1991/1992-ўқув йили бошига нисбатан 2193 тага ошган.
2024 йил март ойида эълон қилинган маълумотга кўра, Ўзбекистонда 14 та Президент мактаби, 9 та ижод мактаби ва 182 та ихтисослаштирилган мактаб фаолият юритмоқда.
Изоҳ (0)