Тайванда иккита кучли 7,5 ва 6,6 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Япония метеорология агентлиги маълум қилди.
China Times нашри Тайван метеорологларига таяниб, зилзилалар 7,2 ва 6,5 магнитудани ташкил этганини ёзмоқда. Кучли силкиниш Тайваннинг шарқий соҳилидаги Хуалянь шаҳрида сезилган. Ҳодиса оқибатида биноларга зарар етган, қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида расмий маълумот йўқ. Бироқ Reuters нашри камида бир киши ҳалок бўлгани, 50 дан ортиқ киши жароҳатланганини ёзмоқда. Рақамлар вазиятдан келиб чиқиб, ошиши мумкин. Зилзиладан зарар кўрган ҳудудларда аллақачон қутқарувчилар ишламоқда.
Таъкидланишича, бу сўнгги 25 йилда кузатилган энг кучли зилзила ҳисобланади — 1999 йил 21 сентябрда оролда 7,3 магнитудали зилзила қайд этилганди.
Европа–Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, биринчи зилзила (7,4) Тошкент вақти билан 04:58 да, иккинчиси эса (6,5) 5:11 да юз берган. Кейин 4,4 ва 5,7 баллгача ер силкинишлари қайд этилган.
Изоҳ (0)