• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    “Менинг унақа ўғлим йўқ ва бу судда тасдиқланди”. Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди

    Хонанда Қодиров Ботир Шералиевич жавобгарлар — Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевлардан оталикни белгилашни талаб қилиб судга ариза бергани хабар қилинган эди. Ҳолат юзасидан Зоҳиршоҳ Жўраев изоҳ берди.

    Зоҳиршоҳ Жўраев
    Фото: “Дарё”

    У жамоатчиликдан бундай пиар ва ҳайпларга оиласини аралаштирмасликни илтимос қилиб сўради.

    Биринчидан, мен учун ғалати ва кулгили ҳолат. Чунки менинг унақа ўғлим йўқ ва бу судда тасдиқланди.

    Мен бир инсон сифатида журналист ва матбуот аҳлидан илтимос қилмоқчиман, пиар ва ҳар хил ҳайпларни бизнинг оиламизга аралаштирмасанглар, бизга бундай иш керак эмас. Бизга азалдан бундай пиар керак бўлмаган. Менга ҳам, акамга ҳам, онамга ҳам бундай нарсалар ёқмайди. Бундай ҳолатлар отам оламдан ўтганидан кейин хунук ҳолат.

    Биз ҳозир концерт қўяётганимиз йўқ, чипталаримиз ўтмай қолаётган жойи йўқ. Бундай нарсалар керак бўлсаки, биз бундан фойдалансак, пиар қилсак.

    Бировнинг оиласига, бировнинг шахсий ишига аралашмаяпмиз. Ўз оиламизни қандай муқаддас деб ҳисобласак, худди шундай, бошқаларнинг ҳам оиласини ҳурмат қиламиз, муқаддас деб ҳисоблаймиз. Шу пайтгача аралашмаганмиз, бошқаларнинг ота-онасини, шаънини ҳеч қачон булғамаганмиз. Шунинг учун санъаткор, қўшиқчи сифатида эмас, инсон сифатида илтимос қилмоқчиман, бизни бундай нарсаларга аралаштирманглар.

    Ким судга беради, Аллоҳ бор, ўзи кифоя қилсин. Бунга изоҳ беришни хоҳламайман, — деган Зоҳиршоҳ Жўраев.

    Ҳолат юзасидан маданият вазири Озодбек Назарбеков изоҳ берар экан, “учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаётганини айтиб ўтган.

    Нима бўлганда ҳам, учта тирранча бир буюк ижодкорни муҳокамага қўйиб, тиригида ҳам, ўлимидан кейин ҳам бундай қилишга ҳаққи йўқ эди. Учта тирранча ўз нафси, мақсади йўлида буюк хилқатга нисбатан бундай қилишлари нотўғри. Бу масалада менинг учаласига нисбатан эътирозим бор. Шерали Жўраев устоз санъаткор сифатида бундай муҳокамаларга лойиқ эмасди, — деган маданият вазири.

    Суд иши

    Санъаткорлар ўртасидаги можаро Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туман судида, судья Лола Ўтанбоева раислигида кўриб чиқилмоқда. 

    Даъвогар Қодиров Ботир Шералиевич жавобгарлар — Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевлардан оталикни белгилашни талаб қилган. 

    Аниқлаштирилишича, Ботир Қодиров 2024 йилнинг 19 март куни судга ариза киритган. Ишни кўриш 15 апрель куни бошланган. Бироқ жавобгар вакили иш билан танишиш учун ишни кўришни бошқа кунга қолдиришни сўрагани сабабли суд мажлиси бугун, 23 апрель соат 14:30 га қолдирилган. 

    Билдирилишича, судда даъвогар вакилининг кўрсатмаси эшитилган. Гувоҳларни ишга жалб этиш ва қўшимча далиллар — фотосуратлар, далолатнома ёзуви ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхасини талаб қилиб олиш учун иш яна қолдирилган. 

    Ботир Қодировнинг даъво аризасига Адлия вазирлиги ҳузуридаги Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг 2023 йил 29 сентябрдаги хулосаси ва ундаги мутахассис фикри илова қилинган. Унда Ҳалимжон Нурматов ва Қодиров Ботир Шералиевичнинг амаки-жиян эканлиги бўйича фикр берилган.

    Ботир Қодиров 2008 йил Янгийўл туман ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилиб, 26 февраль куни фамилиясини Жўраевдан Қодировга, отасининг исмини Шерали ўғлидан Шералиевичга ўзгартирган. Бу ҳақда ҳам судга ҳужжатлар тақдим этилган. 

    Суднинг навбатдаги мажлиси 2024 йилнинг 2 май куни соат 15:00 га қолдирилган.

    24.04.2024, 18:13   Изоҳ (0)   282720
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Тан олинмаган фарзандман” — Ботир Қодиров 15 нафар фарзанди борлиги ва унга Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтишни тақиқлашгани ҳақида (фото)

    21.07.2023, 16:56

    “Она ҳақида тик туриб куйлолмайман” — россиялик овоз режиссёри билан ишлаётган ва АҚШдан техника сотиб олган Ботир Қодировнинг янги концерт дастури қандай ўтади?

    22.04.2024, 14:51

    Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди

    23.04.2024, 17:47

    Ўзбекистонда Қатар маданияти ҳафталиги бўлиб ўтади 

    15.04.2024, 16:17

    Женнифер Лопес Бен Аффлекка бўлган севгиси ҳақида ҳужжатли фильм суратга олди. Аммо бу турмуш ўртоғига ёқмаган кўринади

    15.04.2024, 14:51

    Жеки Чан — 70 ёшда. Актёрнинг қайта кўришга арзийдиган энг яхши фильмлари (трейлер)

    11.04.2024, 14:51
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш атрофида Ердан ўн баробар катта “қуш” кўринди

    Дунё | 26 май, 00:18

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 64-халқаро гуллар фестивали бошланди

    Ўзбекистон | 26 май, 00:06

    Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

    Спорт | 26 май, 00:02

    Ироқда сув захиралари рекорд миқдорда камайди 

    Дунё | 25 май, 23:30

    Суперлига. “Динамо” камбек амалга ошириб, “Қизилқум”дан устун келди

    Спорт | 25 май, 23:27

    Қорақалпоғистонда инспектор қувган йигит мактаб ўқувчиси эмаслиги аниқланди (видео) 

    Ўзбекистон | 25 май, 23:17

    АПЛ. Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан Англия чемпионати бронза медалига эга чиқди

    Спорт | 25 май, 22:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.